Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадимий шаҳарларга саёҳат ва «президентча селфи». Халқаро блогерлар билан бир ҳафта
Сайёҳлар сонини ошириш ҳамда халқаро майдонда мамлакат имижини яхшилашга оид ҳукумат топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган World Influencers Congress («Жаҳон Инлфюенсерлари Конгресси») биринчи халқаро конгресси доирасида 22-27 август кунлари дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатидан 100 нафарга яқин блогерлар Ўзбекистонда бўлишди.
Ташрифнинг дастлабки кунида улар Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтказилган расмий очилиш маросимида иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев нутқ сўзлаб, конгресснинг асосий мақсади - Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишди.
Видео: Facebook
Видео: Mover (tas-ix)
Instagram, Facebook ва Youtube видеоҳостингида миллионлаб обуначиларга эга бўлган блогерлар тўрт кун давомида Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиб берувчи ажойиб фото, видео ва ёзма материаллар тайёрлашди. Kun.uz ижодий жамоаси сафар давомида уларга ҳамроҳлик қилди.
Саёҳат Хива шаҳридан бошланди. У ерда инфлюенсерлар Ичан қалъа ҳудудидаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиб, ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун керакли шароитлар яратиб берилди. Хорижлик блогерлар Хивадаги Исломхўжа минораси, Калта Минор тарихий обидаси ва шаҳарнинг бошқа меъморий ёдгорликларини суратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашди.
Бухоро шаҳрига уюштирилган сафар давомида у ердаги Кўҳна Aрк, Минораи Калон иншооти, Лаби-ҳовуз ансамбли ва бошқа обидалар сайёҳлар эътиборини тортди.
Самарқандда ташкил этилган «Шарқ тароналари» ХII халқаро мусиқа фестивали очилиш маросими доирасида инфлюенсерлар президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, давлат раҳбари билан «селфи»га тушиш имконига эга бўлишди. Президент уларни халқаро майдонда Ўзбекистон имижини оширишда кўмаклашишга чақирди. Тадбирдан сўнг Регистон, Шоҳи Зинда мажмуалари ва Гўри Aмир мақбарасига саёҳат ташкил этилди.
World Influencers Congress ғояси муаллифи Беҳруз Ҳамзаевнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ юлдузларининг Ўзбекистонга саёҳати ҳеч қандай гонорар тўловларисиз, сафар харажатлари қопланиши шарти билан амалга оширилган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу лойиҳа ортидан қисқа фурсатда Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сони кескин ортишига ишонч билдирмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
19:22 / 04.04.2025
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
14:40 / 14.03.2025
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин
22:30 / 02.01.2025