Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олимпия жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди
Тошкентда Ўзбекистон U23 ва Эрон U23 жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Баҳсда Любинко Друлович шогирдлари 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Бобур Абдухолиқов учта гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, уч кун олдин ўтказилган бу жамоаларнинг илк ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон олимпиячилари Жасур Яхшибоев томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишган эди.
Ўртоқлик ўйини
9 сентябрь, Тошкент
Ўзбекистон U23 – Эрон U23 4:1
Голлар: Бобур Абдухолиқов (18, 36, 69), Жасур Яхшибоев (53) – Маҳдий Гойеди (50).
Ўзбекистон U23: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Абдулла Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобур Асқаров, Асад Собиржонов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов.
Мавзуга оид
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024
Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди
22:43 / 03.05.2024
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади
16:30 / 30.04.2024