Ўзбекистон | 11:10 / 11.09.2019
6638
2 дақиқада ўқилади

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари белгиланди

Фото: Shutterstock

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органларидир.

Қайд этилишича, кўрсатилган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда уларни махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини жойлаштириш учун майдончаларни танлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда иштирок этади;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил қилишда иштирок этади;

ядровий, радиациявий, саноат, ёнғинга оид, санитария-эпидемиологик ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ҳамда текширувини амалга оширади;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши, шунингдек давлат бошқаруви органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини амалга оширади.

Мавзуга оид