Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ядровий қурилмани барпо этиш тўғрисидаги қарор фақат президент томонидан бекор қилинади
Ўзбекистонда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонунда айтилган.
Қайд этилишича, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлик даражаси пасайишига, атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашувига ёки бошқа салбий оқибатларга сабаб бўлувчи қўшимча омиллар аниқланган тақдирда, ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарор ушбу объектларнинг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза хулосалари асосида бекор қилиниши, уларнинг барпо этилиши эса, тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши керак.
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, ваколатли давлат бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза асосида қўшимча омилларни асослантирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тугатилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги билан боғлиқ зарарларнинг ўрни ушбу омиллар қайси юридик шахсларнинг айби туфайли ўз вақтида аниқланмаган ҳамда ҳисобга олинмаган бўлса, ўша шахслар ҳисобидан суд тартибида қопланиши лозим. Барча бошқа ҳолларда мазкур объектларни барпо этиш тугатилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги билан боғлиқ зарарларнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025