Ўзбекистон | 10:32 / 12.09.2019
25689
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар рўйхати тўлдирилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 283-моддасига (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ушбу Кодекснинг 193-моддасида (Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш - таҳ.) назарда тутилган депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўзининг аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»;

бешинчи қисми (Ушбу Кодекснинг 197-1-моддасида (Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш - таҳ.) назарда тутилган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинган тақдирда, адвокат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга) олтинчи қисм деб ҳисобланади.

Мавзуга оид