Ўзбекистон | 21:38 / 12.09.2019
5757
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг икки фуқароси Москва областида содир бўлган ЙТҲда жароҳатланди

12 сентябрь куни М-2 “Қрим” автомобиль йўлида Москва области ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, улар Подольск шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирилди.

“Элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олди ҳамда Подольск шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатди”, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород, Брянск, Владимир, Воронеж, Иваново, Калуга, Кострома, Курск, Липецк, Москва, Орлов/Орёл, Рязань, Смоленск, Тамбов, Тверь, Тула, Ярославль областлари, Москва шаҳри) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. 

Мавзуга оид