Жамият | 11:26 / 15.09.2019
12664
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик чегарачилар дрон орқали катта миқдордаги психотроп моддалар ўтказишни тўхтатиб қолишди

14 сентябрь куни кечқурун Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Оқтош қишлоғи ҳудудида Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари чегара орқали 600та пластинкада «Трамадол» (ҳар бир пластинкада 10тадан таблетка) психотроп моддалари олиб ўтишга бўлган ҳаракатни тўхтатиб қолди.

ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати Kun.uz’га хабар қилишича, ушбу психотроп моддалар «Фантом-4» русумли дрон ёрдамида Ўзбекистонга ўтказилган.

«Ҳозирги вақтда психотроп воситаларнинг ушланиши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ДХХ томонидан тақдим этилган ахборотда.

Мавзуга оид