Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши икки нафар пиёданинг ўлимига олиб келди
15 сентябрь куни соат 08:30ларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ойбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да бошқариб кетаётиб ухлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда ҳайдовчи йўл четига чиқиб кетиб, пиёдалар - Бўка туманида яшаганлар 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган.
Натижада Ў.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 04.03.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари ишдан олинди. У қамоқдаги маҳкумнинг уйини ўзлаштириб олгани маълум бўлганди
09:33 / 24.02.2025
Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
18:16 / 04.02.2025
“Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган” – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди
16:16 / 17.12.2024