Ўзбекистон | 16:10 / 18.09.2019
28928
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдимухтор Эргашев 1977 йил Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида туғилган. 2000 йил Термиз Давлат Университетини, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йил Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

2010-2017 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шўъбаси фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган.

А. Эргашев 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бундан олдин, Аҳадбек Ҳайдаров молия вазирининг ўринбосари, Баҳром Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид