Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ҳужумлардан кейин ёнилғини етказишни тўлиқ тиклай олди
Саудия Арабистони Saudi Aramco компанияси объектларига ҳужумлар сабабли издан чиққан энергия ташувчиларни етказишни тўлиқ тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда подшоҳликнинг энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Саудга иқтибос келтирган ҳолда “Ал-Арабийя” телеканали хабар берди.
Вазирнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони сентябрда мижозларга нефтни тўлиқ ҳажмда етказиб беради. Шунингдек, Ар-Риёд нефть қазиб олиш ҳажмини ярмига тиклашга муваффақ бўлган, сентябрь охирига эса аввалги ҳажмга чиқмоқчи.
Вазир жаҳон ҳамжамиятини Saudi Aramco объектларига ҳужумга жавобан қатъий ҳаракатлар амалга оширишга чақирди.
14 сентябрга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг давлат нефть компанияси Saudi Aramco’нинг иккита заводи ҳужумга учради. Бу Саудия Арабистонида нефть қазиб олиш ҳажмининг 2 баробарга камайишига олиб келган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025