Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатор пойтахтдаги тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни санаб ўтди
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мавзусидаги 58-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Тошкент шаҳридаги тадбиркорликнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, Тошкентда ялпи ҳудудий маҳсулот жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 32 трлн сўмни ташкил этиб, республиканинг бошқа ҳудудлари орасида етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14,4 фоизини ташкил қилади. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 62,2 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳозирги кунда шаҳарда 103 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлиб, шулардан 19,5 мингдан кўпи савдо, 15 мингга яқини саноат, 6 мингдан зиёди саноат, 5900таси хизмат кўрсатиш, 3 мингдан ортиғи алоқа, 1200дан кўпи тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатади.
Парламент ишчи гуруҳи раҳбари, сенатор Фаррух Дадахўжаевнинг баёнотига кўра, Тошкент шаҳридаги 10,500га яқин тадбиркорлик субъекти турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган. Улардан 5,926тасининг 647,8 млрд сўм солиқ қарздорлиги мавжуд. 2017 ─ 2019 йилларда 2 трлн 271,1 млрд сўм миқдоридаги банк кредитлари ҳисобига молиялаштирилган 129та лойиҳанинг 21таси ҳозиргача ишга тушмаган.
“Тошкент шаҳрида экспорт ҳажмини импортдан оширишга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти. 2019 йил 1 сентябр ҳолатига кўра экспорт ҳажми 1 млрд 971,8 млн долларни, импорт ҳажми эса 3,9 долларни ташкил этмоқда. Импортнинг улуши экспортдан ҳамон юқори бўлиб қолмоқда. Пойтахтда ўтказилган ҳатлов натижаларига кўра, 86та бўш турган ва тўла қувватда фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланган. Айрим балансда сақловчиларнинг ушбу бинолардан самарали фойдаланиш учун имконияти бўлмаса-да асоссиз равишда ушлаб туриш ҳоллари мавжуд”, ─ дейди Фаррух Дадахўжаев.
Таъкидланишича, бош вазирнинг Тошкент шаҳридаги қабулхонасига шу кунга қадар 600дан зиёд мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг ҳар учтадан биттаси (186таси) ер майдони ажратиш билан боғлиқ муаммолар ҳисобланади. Шунингдек, банклар томонидан кредит ажратишга оид масалалар мурожаатларнинг 16 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:40 / 14.12.2019
«Ҳеч кимнинг ички ишлар ходимларини қонунчиликни бузишда асоссиз айблашга ҳақи йўқ». ИИВ вакили сенаторнинг сўзларига муносабат билдирди
09:55 / 14.12.2019
Сенатор «паспорт стол» фаолиятини танқид қилди
08:22 / 14.12.2019
Фаррух Дадахўжаев: Ўзбекистондаги қутқарув хизматлари етарлича оёққа турмаган
07:49 / 14.12.2019