Спорт | 19:40 / 20.09.2019
16506
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда иккинчи финалчи. Мирзахалилов мўғулистонлик кучли рақибни енгди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон шарафини -57 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов финал остонасида мўғулистонлик Тсенбатаар Ерденебатга қарши жанг қилди.

Кескин курашлар остида кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчини ғолиб деб топишди.

Энди Мирзахалилов олтин медаль учун кечадиган жангда кубалик Лазаро Эстрадага қарши баҳс олиб боради.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг иккинчи вакили финалга йўл олди. Бунгача -52 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳобиддин Зоиров финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Бугун яна уч нафар ўзбек боксчиси финал йўлланмаси учун рингга чиқади.

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Финал жанглари 21 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид