Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркин кураш. Ўзбекистоннинг 4 вакили ўз иштирокини муваффақиятли бошлади, Ихтиёр Наврўзов эса медалсиз қолди
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 21 сентябрь куни эркин кураш бўйича 4та вазн тоифасида (61, 79, 86 ва 97кг.) саралаш босқичлар, шунингдек Олимпиада йўлланмасини берувчи ва медаллар учун баҳслар ўтказилмоқда.
Ўзбекистоннинг 4 вакили ҳам саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этишди.
Дастлаб, -61 кг вазн тоифасида Аббос Раҳмонов филиппинлик Егор Дмитриевни осонлик билан енгди (14:2). Энди унинг 1/8 финалдаги рақиби руминиялик Николаи Охлопков бўлади.
-79 кг вазн тоифасида Рашид Қурбонов Жанубий Корея вакили Жанг Вумин билан куч синашди ва 12:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у 1/8 финалда эронлик Баҳмад Муҳаммад Темурий билан чорак финал йўлланмаси учун курашади.
-86 кг вазн тоифасидаги саралаш баҳсларининг биринчи босқичида Жаброил Шапиевга озарбойжонлик Александр Гоциев рақиб бўлди. Ўзбекистонлик спортчи бу баҳсда 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди, кейин у 1/16 финалда грузиялик Сандро Аминашвилини 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга ўтди. Унинг нимчорак финалдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.
-97 кг вазн тоифасида Магомед Ибрагимов польшалик спортчи Радослав Баранни осонлик билан таслим этди - 10:0. Энди у 1/8 финалда руминиялик Алберт Саритовга қарши гиламга тушади.
Маълумот учун, юқоридагилардан фақат -86 ва -97 кг вазн тоифалари Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.
Бундан аввалроқ, -125 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Раҳимов бронза учун ўтиш босқичида молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олганди. Энди у кечки дастурда бронза учун гиламга чиқади, унга хитойлик Живеи Ден рақиблик қилади.
-70 кг вазн тоифасидаги Ихтиёр Наврўзов эса бронза учун ўтиш турнирида грузиялик Зураби Якобишвилига мағлуб бўлиб, турнирни медалсиз ҳамда Олимпиада йўлланмасисиз якунлади.
Мавзуга оид
23:05 / 09.08.2024
Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев – бронза медали соҳиби
21:51 / 09.08.2024
Париж-2024. Разамбек Жамалов финалга чиқди
12:18 / 02.07.2024
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди
10:40 / 07.02.2023