Спорт | 02:10 / 22.09.2019
17851
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Барселона» Месси қайтган ўйинда «Гранада»га ютқазди

Фото: Twitter/LaLiga

Ла Лигада 5-турининг энг сенсацион натижаси қайд этилди. «Гранада» меҳмони бўлган «Барселона» 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу ўйинда Лионель Месси Ла Лига жорий мавсумидаги илк ўйинида майдонга тушди, аммо бу каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Бу «Барселона»нинг мавсумдаги 2-мағлубияти бўлди. Энди каталонияликлар турнир жадвалида 7 очко билан 7-ўринда жойлашган. «Гранада» эса вақтинча етакчига айланиб олди.

Ла Лига. 5-тур
Гранада – Барселона 2:0

Голлар: Азиз (2), Вадильо (66, пенальти).
Гранада: Руй Силва, Херман Санчес, Нева, Диас, Дуарте, Монторо, Азиз, Пуэртас, Эррера (Гоналон, 83), Мачис (Вадильо, 62), Сольдадо (Фернандес, 58).
Барселона: тер Стеген, Лангле, Фирпо (Фати, 46), Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич (Видаль, 62), Карлес Перес (Месси, 46), Семеду, Суарес, Гризманн.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид