Спорт | 14:22 / 26.09.2019
25829
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020 йўлланмаси тикилган Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон жиддий гуруҳда

Амалдаги чемпион Жанубий Корея, Хитой ва Эрон олимпиячилари билан ўйнайди.

2020 йил январида Таиландда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, мусобақанинг амалдаги ғолиби Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «C» гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Эрон ОТЖга қарши кураш олиб борадиган бўлди.

Чемпионат 2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланднинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Япония олимпиячилари Олимпиада мезбони бўлишгани боис, юқори учлик орасида японлар ҳам бўлган тақдирда, тўртинчи ўрин соҳиби ҳам лицензия эгасига айланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ёш тоифасида 2018 йили бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон олимпия термаси чемпионликни қўлга киритган эди. ОТЖнинг ҳозирги авлодига сербиялик Любинко Друлович устозлик қилмоқда.

Мавзуга оид