Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 73 кишининг умрига зомин бўлди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида охирги 4 кун ичида кучли муссон ёмғирлари сабабли 73 киши ҳалок бўлди. Ёмғирлар тошқинлар ва кўчкилар юзага келтирган. NDTV телеканалининг хабар беришича, охирги кунларда штатнинг шарқий қисмида 102,2 ммгача ёғингарчилик тушган, бу эса йилнинг ушбу вақти учун меъёрдан анча кўпдир.
Ёмғирлар қўшни Бихор, Ражастон ва Уттаракханд штатларини ҳам қамраб олган. Шимолий Ҳиндистоннинг бир неча туманида 30 сентябргача барча мактаблар ёпилган. Темир йўл излари сув остида қолгани сабабли бир қатор поездлар қатнови бекор қилинган.
Об-ҳаво мутахассислари Уттар-Прадеш ва яқин атрофдаги ҳудудларда яқин 2 кун ичида “кучли ёмғирлар” кузатилишидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025