Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон вакили БМТ Бош ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади
2019 йилнинг 28 сентябрь куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси Умумий мунозаралар ялпи мажлисида раислик қилди.
4 июнь куни БМТ Бош ассамблеяси 73-сессиясида Ўзбекистон илк бор сессия раиси ўринбосари лавозимига сайланган ва мазкур вазифада 74-сессия якунланадиган 2020 йилнинг сентябрь ойигача фаолият юритади.
Ўзбекистоннинг БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига сайланиши мамлакатнинг турли соҳалардаги, жумладан Бош ассамблея томонидан Марказий Осиё бўйича ҳамда маърифат ва диний бағрикенглик бўйича тарихий қарорлар қабул қилиниши, БМТ шафелигида Оролбўйи учун кўпшерикликдаги Траст фонд ташкил қилиниши бўйича саъй-ҳаракатларининг халқаро миқёсда тан олинишидан дарак беради, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025