Жаҳон | 18:48 / 01.10.2019
5279
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Сурияда хавфсизлик ҳудудини АҚШ иштирокисиз ташкил этиши мумкин

Фото: ТАСС/Михаил Климентьев

Туркия АҚШ билан келиша олмайдиган бўлса, Сурияда хавфсизлик ҳудудини ўзи мустақил ташкил этиши мумкин, деди Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған.

"Ортиқ бир кун ҳам кутолмаймиз. АҚШ билан ҳеч қандай натижага эриша олмасак, бошқа иложимиз қолмайди. Эни 30 километр бўлган ҳудудда 2 миллион суриялик қочоқни жойлаштиришни режалаштирмоқдамиз. Биз ўз йўлимиздан борамиз ва айрим қадамларни бошладик", - деди у.

"Елкамизга қочоқлар юкини ортиб қўйиб, Туркияни тиз чўктиришмоқчи, аммо биз сценарийлар синаб кўриладиган давлат эмасмиз", - деб қўшимча қилди Туркия президенти.

Аввалроқ Анқарада Сурия шимолида хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича Туркия-АҚШ музокаралари якунига етганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид