Жаҳон | 17:15 / 15.10.2019
6878
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия Сурияга уч миллион қочоқни қайтаришини айтди

Фото: Pierre-Michel Virot

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Туркия Сурияга биринчи босқичда бир миллион, иккинчи босқичда икки миллион нафар суриялик қочоқни қайтаришини айтди.

"Худо хоҳласа, қисқа вақт ичида Ироққача чегарамизни хавфсиз ҳолатга келтириб, биринчи босқичда бир миллион, иккинчи босқичда икки миллион нафар қочоқни қайтарамиз", - деди у Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий тилли давлатлар кенгаши саммитида.

Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади. Туркия авиацияси ўша куни икки давлат чегарасидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларга зарба берди. Кейинроқ эса ерусти операцияси бошланганлиги эълон қилинди.

Мавзуга оид