Жаҳон | 10:05 / 01.10.2019
5725
1 дақиқада ўқилади

Сальвадорда ўндан кўпроқ полициячи 48 та қотиллик учун қўлга олинди

Фото: РИА Новости

Дунёнинг энг хавфли давлатларидан ҳисобланган Сальвадорда 14 нафар амалдаги ва 4 нафар собиқ полициячи 48 та қотилликни содир этгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Рауль Мелара маълум қилди. 

“Биз аъзолари 48 та қотилликни содир этишда ва Морасан, Сан-Мигел департаментларида жиноий гуруҳ ташкил этишда айбдор бўлган жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйдик. Унинг таркибига 14 нафар амалдаги ва 4 нафар истеъфодаги полициячи кирган, уларнинг барчаси қўлга олинди”, деб маълум қилган бош прокурор.

Жиноятчилар ўз қурбонлари уйларига тинтув қилиш важи остида кириб боришган.

Сальвадор Лотин Америкасининг жиноятчилик даражаси юқори бўлган давлатларидан бири ҳисобланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид