Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор ОПЕКни тарк этади
Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотини унинг 14 та доимий аъзосидан бири – Эквадор тарк этмоқда.
Эквадор энергетика вазирлигининг хабар беришича, мамлакат “молиявий ва солиқ барқарорлигига” эришиш учун картел таркибидан 2020 йил 1 январдан чиқади.
Вазирлик маълумотларига кўра, бу қадам ҳукуматнинг бюджет харажатларини камайтириш ва даромадларни ошириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Шу билан бирга Эквадор ҳукумати нефть бозорини барқарорлаштиришга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Айни вақтда ОПЕКга Эквадордан ташқари Жазоир, Ангола, Венесуэла, Габон, Эрон, Ироқ, Конго, Кувайт, Ливия, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони ва Экваториал Гвинея киради.
Эквадорда августда нефть қазиб олиш ҳажми кунига 537 минг баррелни ташкил қилган ва бу энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди
21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024