Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, мамлакатнинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудудларни тарк этишга мажбур бўлдилар.
Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам табиий офат қурбони бўлди. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақирган ва мамлакатнинг Нью-Деҳли шаҳридаги элчихонаси телефон рақамларини эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025