Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ хорижга ишга жўнатиш бўйича яна бир фирибгарлик ҳолати ҳақида хабар берди
2018 йилнинг май ойида Юнусобод туманида 37 ёшли Иброҳимжон Ж. 30 ёшли Фозил Б.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у ўзининг "хизматлари" учун 15.310.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Муаммонгизни ҳал қилишини билдирган тўғри келган одамга ишонманг”, - дейилади пойтахт ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025