Жаҳон | 23:00 / 05.10.2019
4621
1 дақиқада ўқилади

Кашмирда граната портлаши натижасида камида ўн киши жароҳатланди

Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида жойлашган Анантнага шаҳрида шанба куни содир бўлган граната портлаши оқибатида камида 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа ҳақида батафсил маълумот бермаяпти, фақат жароҳатланганлар орасида полициячи ва журналист борлигини билдирмоқда.

Айни пайтда, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, гранатани Кашмирда фаолият юритаётган террористик гуруҳлардан бирининг аъзолари портлатган. Теракт ҳукумат биноларидан бири яқинида содир этилган. Ҳозир жабрланганлар касалхонага ётқизилган бўлиб, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. 

Полиция воқеани текшириш ва жиноятчиларни қидириш билан шуғулланмоқда. Портлаш ҳудуди қуршаб олинган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа гувоҳларини сўроқ қилишмоқда.

Кашмирда фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳозирча содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишмаган.

Мавзуга оид