Жаҳон | 23:14 / 06.10.2019
67847
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Путин ва Ленин ҳайкаллари ўрнатилди

Қирғизистондаги ЗИЛ тоғ-чанғи курорти ҳудудида Чингиз Айтматов, Владимир Ленин ва Владимир Путиннинг бронза ҳайкаллари ўрнатилди.

Курорт пойтахт Бишкек шаҳридан 35 км масофада жойлашган. Ҳозир янги ҳайкаллар ўрнатилган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

24.kg агентлиги хабарига кўра, Путиннинг ҳайкали ёнига миннатдорчилик изҳори битилган тошлавҳа қўйилиши ҳам режада бор.

Kaktus.media'нинг қайд этишича, кўплаб қирғизистонликлар Путин монументи учун жой яхши танланмаганини айтмоқда. Боиси ҳайкал ҳожатхонага яқин жойга ўрнатилган.

Маълумот учун, 2018 йил май ойида Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Қўрғон областида «Ватанга хизмат» ёдгорлиги очилган.

Дастлаб ёдгорлик марказида Владимир Путиннинг монументи ўрнатилган, аммо ёдгорлик очилишига 2 кун қолганда монумент олиб қўйилган. Ўшанда Россия давлат думаси депутати Александр Ильтяковнинг ташаббуси билан қилинган лойиҳа президент администрациясининг қаршилиги билан чала қолган эди.

Мавзуга оид