Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилшод Саиджонов АОКА раҳбарига биринчи ўринбосар бўлди
Ўзбекистон Президенти Админстрацияси раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, Дилшод Мадрахимович Саиджонов Ўзбекистон Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар берилган.
У бу лавозимда Авазбек Жаббаркулович Ходжиметовнинг ўрнини эгаллади.
Дилшод Саиджонов шу вақтга қадар Агентликнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Айни вақтда агентлик раҳбари Комил Алламжоновнинг биринчи ўринбосардан ташқари яна икки ўринбосари бор. Булар Саида Шавкатовна Мирзиёева ва Ғайрат Назарович Бозоров ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025