Жаҳон | 10:02 / 17.10.2019
18255
1 дақиқада ўқилади

Давлатларнинг нуфузлилиги бўйича рейтинги эълон қилинди 

Швецияга / Фото: Getty Images

Forbes журнали давлатларнинг нуфузлиги бўйича янги рейтингини эълон қилди. Рейтинг Reputation Institute (RI) халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилиб, унга 55 та давлат киритилган. 

Экспертлар рейтингни тузишда давлатларнинг иқтисодиёти ривожлангани, ҳукуматлари самарадорлиги ва яшаш учун жозибадорлигини баҳолашган.

1-ўрин Швецияга берилган, бу давлатда коррупция даражаси пастлиги юқори баҳоланган. 2- ва 3-ўринларга Швейцария ва Норвегия лойиқ топилган. Етакчи ўнталикка Финляндия, Янги Зеландия, Канада, Дания, Австралия, Нидерландия ва Ирландия ҳам киритилган.

Рейтингда дунёнинг етакчи давлатларидан АҚШ 36-ўринни, Хитой 45-ўринни, Россия 51-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг охирги ўринларини Покистон, Эрон ва Ироқ эгаллаган. 

Мавзуга оид