Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукуслик ўқувчи ёшлар ўртасида янгича ҳарбий мусобақа ўтказилади
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан шу йилнинг 19 октябрь куни нукуслик ўқувчи ёшлар ўртасида ҳарбийлашган спорт мусобақаси бўлиб ўтади.
«Ушбу мусобақа ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига қаратиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ўтказилади.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун ташкил этилаётган «Ёш ватанпарварлар» ҳарбий спорт эстафетасида Нукус шаҳридаги 10та мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этиши белгиланган. Мусобақада битта жамоадан 3 нафардан ўғил ва қиз болалар қатнашади.

Беллашув Нукус гарнизонидаги мини-полигонида бўлиб ўтади. Мусобақа шартига кўра, иштирокчилар разведкачиларнинг тўсиқли йўлагидан ўтиши, БТР-80да меъёр бажариши, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиши ҳамда ўқдонни ўқ дорилар билан тўлдириши, граната улоқтириши, мерганлик маҳоратини синовдан ўтказиши, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя воситаларини кийиши белгиланган. Шунингдек, иштирокчи қизлар шартли ярадорга тиббий ёрдам кўрсатиши ва радиоалоқани ишга ҳозирлаши зарур.

Барча меъёрларни бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши таъминланади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар округ қўшинлари қўмондонининг махсус совға ва кубоклари билан тақдирланади.


Шунингдек, ҳарбий спорт эстафета доирасидан ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқиши, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намойиши ҳамда концерт дастури ўрин олган», дейилади Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:32 / 11.01.2025
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
18:22 / 18.08.2024