Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Сингапурга бораётган Ўзбекистон фуқароларига эслатма билан чиқди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Сингапурга бораётган ўзбекистонликларга эслатма билан чиқди.
Сингапур Республикасидаги элчихонанинг мазкур мамлакат ТИВга таянган ҳолда маълум қилишича, Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда.
Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахслар томонидан мамлакатга келишларидан аввал ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021 йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.
Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишларидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдиришлари мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлатларнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.
Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Сингапурдаги элчихонасига +65 6734 3942 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025