Ўзбекистон | 18:38 / 20.10.2019
66820
1 дақиқада ўқилади

Tashkent city кўчаларига қандай ном қўйилиши кутилаётгани маълум бўлди

Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги пойтахт ҳокими қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, бизнес марказ ҳудудида 6та номсиз кўча мавжуд ва уларни қуйидагича номлаш таклиф этилмоқда:

  • Янги Тошкент кўчаси
  • Янги Тошкент тор кўчаси;
  • Ўқчи кўчаси;
  • Заргар кўчаси;
  • Хадра кўчаси;
  • Хадра тор кўчаси.

Лойиҳа бўйича 2 ноябрга қадар таклиф ва мулоҳазаларни ёзиб қолдириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent city ҳудудида Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилган, президент Шавкат Мирзиёев бу объектларни 9 октябрь куни бориб кўрган эди. 12 октябрда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишбилармонлик марказининг очилиши муносабати билан видеомурожаат йўллаганди.

Мазкур халқаро бизнес маркази қурилиши 2018 йилда бошланган, ундаги барча объектлар 2021 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид