Жамият | 23:06 / 21.10.2019
35048
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳар солиқчиси пора олганликда гумонланиб ушланди

Дастлабки тахминларга кўра, Самарқанд шаҳар ДСИ ходими текшириш ўтказмаслик ва раҳнамолик қилиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдордаги пулни олаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, Самарқанд шаҳрида 18 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилуви органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳар ДСИ ходими пора тариқасида пул олаётган пайтда ушланган.

У тадбиркорлардан биридан тегишли рухсатномасиз сотилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини олиб қўйиб, текшириш ўтказишга ваколатли ходим сифатида хусусий тадбиркордан тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ноқонуний савдоси билан шуғулланишини таъминлаб бериш, текшириш ўтказмаслик ва раҳнамолик қилиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдордаги пулни олаётган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ДСИ ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодесининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид