Спорт | 16:40 / 22.10.2019
17662
2 дақиқада ўқилади

Видео: Туркияда дарвозабон 11-сониядаёқ майдондан четлатилди

Туркия чемпионатининг 8-турида «Коньяспор» ва «Йени Малатьяспор» учрашуви ғалати эпизод билан бошланди.

Ўйиннинг илк сонияларидаёқ меҳмонлар жамоаси футболчиси рақиб жарима майдони томон узун узатма йўллади. Мезбонлар дарвозабони Серкан Киринтили ўз дарвозаси ҳудудини тарк этиб, тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилди, аммо у тўп траекториясини тўғри ҳисоблай олмади. Жарима майдони ташқарисига югуриб чиққан дарвозабон тўпни қоидаларга кўра тўхтатиб қололмаслигини англаганидан кейин жамоасини голдан қутқариш учун тўпни қўли билан ушлаб олди. Ўзини қандай жазо кутаётганини олдиндан билган дарвозабон ҳакам унга қизил карточка кўрсатишидан олдин қўлқопларини ечиб кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Ҳакам унинг ортидан қизил карточка кўрсатди.

Ўйиннинг илк дақиқасиданоқ бир киши кам бўлиб қолган «Коньяспор» ўйин давомида икки гол ўтказиб юборди ва 0:2 ҳисобида ютқазди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид