Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватия Шенген ҳудудига қабул қилинади
2013 йилда Европа Иттифоқига қабул қилинган Хорватия яқинда Шенген ҳудудининг 23-аъзосига айланади. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида маълум қилинган.
Еврокомиссия 2016 йилда бошланган баҳолаш натижалари бўйича Хорватиянинг ҳудудга қабул қилиниши бўйича расмий тавсия берган. Ушбу қарорни Еврокенгаш маъқуллаши керак бўлади.
Таъкидланишича, Хорватия зарур шартларни бажаришда “яхши бормоқда”, бироқ у ташқи чегараларни бошқариш бўйича ҳали катта иш қилиши лозим.
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Хорватияга “саъй-ҳаракатлари ва қатъиятлиги” учун миннатдорлик билдирган ҳамда Шенген ҳудуди интеграция жараёнлари эвазигагина кучлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади
15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади
14:43 / 13.03.2025