Ўзбекистон | 17:54 / 26.10.2019
56087
2 дақиқада ўқилади

Қарши шаҳри, Касби ва Китоб туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Фото: Илья Питалев

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Касби тумани ва Китоб туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Шу кунга қадар Касби туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Нормўмин Холбоев Қарши шаҳар ҳокими лавозимини эгаллади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходими сифатида ишлаган Тўхтамурод Менглиев Касби тумани ҳокимига айланди.

“Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган Алишер Зокиров Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланган. Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов Миришкор тумани ҳокими лавозимини эгаллаган.

Аввалроқ, Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозилов, Чироқчи тумани ҳокими Рустам Жўрақобилов ва Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов ишдан олингани, Китоб туман ҳокими Рустам Саъдуллаев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани хабар берилганди.

Шунингдек, Миришкор ва Деҳқонобод туманлари Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилган.

Мавзуга оид