Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти туризм индустрияси нимаси билан инвесторларни жалб қила олади?
Invest in Tashkent region форуми доирасида Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти ва соҳадаги янгиликлар бўйича сессия ўтказилди.
Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Оққулов сўзга чиқиб, ушбу йўналишда Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар ва туристларга яратилаётган қатор енгилликлар ҳақида маълумот берди.
«Туризм бўйича Ўзбекистонда бир қанча имтиёзли преференциялар амал қилмоқда. Масалан, давлат раҳбарининг қарори билан инвесторлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топшириладиган меҳмонхоналар учун субсидия ажратилиши кўзда тутилган», дея таъкидлади Абдулазиз Оққулов.
Қўмита раиси берган маълумотга кўра, бунда 3 юлдузли меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 40 миллион сўм, 4 юлдузли меҳмонхоналарда эса ҳар бир хона учун 65 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
«Таъкидлаш жоизки, Ўзбек туризми ҳақида гап кетганда Тошкент вилоятига алоҳида тўхталмасликнинг имкони йўқ. Чунки ҳудуд бу йўналиш тараққиётида алоҳида рол ўйнайди. Айни пайтда вилоятда экотуризм, агротуризм, спорт туризми кабилар ривожланмоқда.

Ҳудуд ноёб табиий ресурсларга эга экани билан экотуризмни ривожлантириш учун катта имкон беради. Масалан, Чотқол шаҳри Ўзбекистондаги энг тоза ҳаволи ҳудуд ҳисобланади. Тошкент вилоятида Чорвоқ, Тошкент, Оҳангарон каби туристик зоналар ҳам алоҳида аҳамиятли», дея маълумот берди Абдулазиз Оққулов.
Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси гастрономик туризмни ривожлантириш учун ҳам имконият борлиги ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Чорвоқ эркин туристик зона дирекцияси раҳбари Жамшид Собиров ушбу ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Айтилишича, туристик зонада қиш мавсумида экотуризм, экстремал туризм, спорт туризми, тоғ курорт хизматлари, ёз ойларида эса агротуризм табобат туризми ва бошқа турларни ҳам ривожлантириш имкони бор.
Жамшид Собировнинг таъкидлашича, Чорвоқ эркин туристик зонасида маъқулланган ва қурилиш жараёнлари бошланган барча объектларда умумий 1800 та меҳмон ўринлари ва 1500 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, яна 40 дан ортиқ лойиҳалар билан танишув ишлари олиб борилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Улар, асосан, Россия, Қозоғистон, Франция, Япония, Хитой давлатлари инвесторларининг лойиҳаларидир.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025