Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербург яқинида юк поезди ўзбекистонлик муҳожирни уриб кетди
Ленинград областининг Ломоносов туманида 1,5 минг тонна шағал ортилган юк поезди муҳожирни уриб кетди. Эркак воқеа жойида вафот этган.
47news хабарига кўра, эркак киши 26 октябрь куни кечқурун поезд остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, яқин жойдаги майдончада қурувчи бўлиб ишлайдиган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Поезд машинистининг сўзларига кўра, у темир йўлдан кетаётган пиёдани пайқаган ва унга четга чиқиш сигналини чалган, лекин қайтарма қалпоқда бўлган эркак бунга реакция билдирмаган. Поезд соатига 20 километрдан кўп бўлмаган тезликда ҳаракатлангани айтилади. Фавқулодда тўхташга қарамай, тўқнашув олдини олишнинг имкони бўлмаган.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:19 / 09.05.2025