Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот маҳсулотининг ёш тоифасини белгиловчи мутахассисларга қўйиладиган талаблар маълум бўлди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш бўйича экспертларни аккредитация қилиш тартибини ишлаб чиқди.
Агентлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳужжат билан юридик ва жисмоний шахсларнинг эксперт сифатида аккредитация аттестатини олиши қандай тартибда амалга оширилиши белгилаб берилган.
Жумладан, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган жисмоний шахслар олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёш психологияси, ёш физиологияси, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши лозим.
Аккредитациянинг амал қилиш муддати — беш йил. Юридик ва жисмоний шахслар аккредитациядан ўтиш учун белгиланган тартибда АОКАга мурожаат қилишлари мумкин.
«Сўнгги пайтларда турли веб-сайтларда зўравонлик, қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, қўпорувчилик, фаҳшга ундовчи ва турли оқимларга даъват қилувчи, шунингдек, қадриятларимизга мутлақо ёт ғояларни сингдиришга қаратилган ахборотлар учраб турибди. Бунинг олдини олишни эса кечиктириб бўлмайди», – дея қайд этилган агентлик ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборотни тарқатиш тақиқланган.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
15:09 / 11.12.2023
“Ноқонуний маълумотларга “лайк” босганлик учун жавобгарлик бор” – АОКА
14:30 / 27.06.2023
Энг машҳур тармоқлар, мингдан ошган блогерлар ва ўчиртирилган постлар. Ўзбек медиа олами рақамларда
17:59 / 28.12.2022