Жаҳон | 23:56 / 01.11.2019
15384
1 дақиқада ўқилади

Чернобилга сайёҳлар келиши бўйича янги рекорд ўрнатилди

Сайёҳлар ташрифи ўсиши баҳорда бошланган ва бунга HBO компаниясининг "Чернобиль" мини-сериали, "электрон чипта" тизимининг жорий этилиши, қўшимча инфратузилманинг яратилиши ва янги йўналишларнинг очилиши сабаб бўлган.

Чернобилдаги ёпиқ ҳудудга жорий йилнинг 10 ойи давомида 107,6 минг киши келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74,9 фоизга кўпдир.

Украина ёпиқ ҳудудни бошқариш бўйича давлат агентлигининг хабарига кўра, бу янги рекорд ҳисобланади.

Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти хориждан – улар қарийб 80 фоизни ташкил этади.

Рекордчи давлатлар - Буюк Британия (15738 киши), Польша (9378 киши), Германия (7826 киши), АҚШ (5580 киши), Чехия (4063 киши). 

Агентликнинг қайд этишича, сайёҳлар ташрифи ўсиши баҳорда бошланган ва бунга HBO компаниясининг "Чернобиль" мини-сериали, "электрон чипта" тизимининг жорий этилиши, қўшимча инфратузилманинг яратилиши ва янги йўналишларнинг очилиши сабаб бўлган.

Мавзуга оид