Ўзбекистон | 07:59 / 04.11.2019
10188
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Дариға Назарбоева билан музокаралар ўтказади

Дариға Назарбоева/Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раисининг таклифига биноан жорий йил 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.

Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.

Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид