Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бир йиллик фаолият ҳақида 2 дақиқада улгуриш» — Комил Алламжонов янги челленжга қўшилди
Интернетда тарқалаётган «Бир йил 2 дақиқада» челленжига Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ҳам қўшилди.
У 2019 йил бошидан буён ўзи раҳбарлик қилиб келаётган жамоа томонидан қилинган ишларни 2 дақиқа ичида санаб беришга урингани акс этган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади.
Алламжоновнинг қисқа ва тезкор ҳисоботи уч дақиқадан ортиқроқ давом этган.
«Йил ҳали давом этади. Ишларимизни 2 дақиқа ичига сиғдира олмадик», – деб хулоса қилган АОКА раҳбари.
Маълумот учун, 2 дақиқалик ҳисобот челленжи унда 1 ноябрь куни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳам қатнашганидан сўнг машҳур бўлиб кетди.
Ардерн хоним Янги Зеландия ҳукумати раҳбарлигига келганига икки йил тўлгани муносабати билан челленжда қатнашиб, икки йиллик фаолиятидаги энг муҳим ишларни санаб ўтган ва бунга 2 дақиқа 56 сония вақт сарфлаган.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди
14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов
14:16 / 12.02.2025