Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
265 млн сўмни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган тадбиркорга жиноий иш қўзғатилди
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 26 ёшли тадбиркор С.Э. 9 июнь кунидан августгача 33 ёшли Т.Х.га 1066 та стуллар, диван ва креслолар тайёрлаб беришни ваъда қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, буюртма учун С.Э. Т.Х.дан 265 100 000 сўм олиб, мебелларни тайёрламасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан келишувни ёзма тарзда расмийлаштиринг. Аммо шу ҳолда ҳам маблағни тўлалигича олдиндан бермасдан, буюртма бўйича ишлар якунлангач беринг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025