ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари Тошкент халқаро аэропортида бир гуруҳ шахсларни қўлга олди
Тошкент халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
ДХХ Чегара қўшинлари хабарига кўра, улар тақдим этган Малайзия давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги маълум бўлди. Тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, бу шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Бундан олдин, Эрон фуқаролари Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга урингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

09:27 / 11.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025