Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Эксимбанки Ўзбекистон тиббий муассасаларини 74 млн долларлик ускуналар билан жиҳозлайди
Жанубий Корея Эксимбанки Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги 150 дан ортиқ тиббий муассаса модернизациясида қатнашади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанки молиявий операциялар бўйича директори Чанг Юн Су бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилинди.
Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиши юқори эканлиги, хусусан, Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича бир қатор минтақавий тиббиёт муассасаларини умумий қиймати 74 миллион долларга тенг тиббий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида Баённома имзоланди.
Лойиҳанинг асосий мақсади, республика соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат сифатини ошириш мақсадида, вилоятларда, асосан чекка ва қишлоқ жойлардаги 150 дан ортиқ тиббиёт муассасаларини, замонавий юқори технологик ускуналар, ёрдамчи тиббий материаллар ва воситалар билан таъминлаш орқали модернизация қилишдан иборат.
Учрашув якунида, эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича кейинги амалий ишлар ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025