Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифати ўрганилади. Бунга 5та ташкилот жалб этилади
Жорий йилнинг 11-30 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларидаги айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолияти ўрганилади.
Ўрганиш ишлари Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда олиб борилади.
Ўрганишлар давомида ихтисослаштирилган мактаблардаги ўқув тарбия жараёнининг ташкил этилиши, таълим сифати, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билими, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиниши каби йўналишлар кўриб чиқилади. Давлат тест маркази томонидан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари учун ихтисослаштирилган фанлардан тест синовлари ўтказилади.
Натижалар бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини, улардаги таълим сифатини келгусида янада такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025