Иқтисодиёт | 17:21 / 14.11.2019
5488
1 дақиқада ўқилади

Epsilon: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида қазиб олинаётган газ етказилиши учун қувурларни тортиш ишлари жадал олиб борилмоқда

14 ноябрь санасига келиб қуйидаги ишлар бажарилди – 1,4 км қувурлар ётқизилди; 9,4 км қувурлар қаторга пайвандланди; 12 км хандақлар кавланди; 7,9 минг тн қувурлар келтирилди (48 км); 11,7 тн (72,2 км) қувурлар келтириш учун юкланди.

Илгари хабар берилганидек, куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш, уни қайта ишлашга етказиб бериш мақсадида иккита икки қаторли магистрал газ ўтказувчи қувурларини улаш ишлари бошланган эди: «Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» (67 км) ҳамда «Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» (110 км). 

Компания бу борадаги ишлар хақида маълумот бериб боради.

Epsilon компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид