Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки максимал даражада қисқаради» – Бекенов хусусийлаштириш стратегияси ҳақида
15 ноябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожида капитал бозорининг ўрни» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференция давомида сўзган чиққан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатилла Бекенов хусусийлаштириш бўйича президент томонидан топшириқ бўлгани ҳақида гапириб ўтди.
«Биз фаол хусусийлаштиришни мақсад қилганмиз. Давлат улушини сақлаш зарурияти бўлмаган корхоналардан қисқа муддатларда чиқиш бўйича президент томонидан берилган топшириқ мавжуд.
Ҳозирда чиқарилаётган акцияларнинг номинал қийматларига қарайдиган бўлсангиз, уларнинг 80 фоизи давлат ихтиёрида бўлган корхоналарнинг акциялари. Акцияларнинг майда пакетларини капитал бозори орқали бозорга чиқарамиз. Табиийки, ривожланган капитал бозори бўлмаса, уларни сота олмаймиз», – деди у.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, агентлик раҳбари мамлакатда хусусийлаштириш стратегияси тайёрланаётгани ҳақида ҳам маълумот берган.
«Ҳозирда хусусийлаштириш стратегиясини тайёрлаяпмиз. [Уни тайёрлаш] 1 февралгача якунланади. Унда қаерда давлатнинг катта улушини сақлаб қолишимиз, қаерда умуман иштирок этмаслигимиз аниқ кўрсатиб ўтилади.
Президентнинг топшириқларига мувофиқ, агентлик позицияси шундан иборатки, биз иқтисодиётда иштирок этишдан максимал даражада чиқамиз. Шу сабабли акцияларнинг етарли даражадаги пакетини чиқарамиз.
Биринчи натижа – 20та корхонани IPO'га тайёрлаяпмиз. Яъни биз стратегия ишлаб чиқилишини кутмаймиз. Биз қаерда керак эмаслигимизни аниқ биламиз», – деди Бекенов.
«Бозор бизга акциялар нархини шакллантириш учун ҳам керак. Афсуски, бугунги кунда акцияларнинг бозор нархи шаклланмаган. Чунки бозорнинг ўзи ҳали ривожланмаган», – дея қўшимча қилди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.
- Ўзбекистон капитал бозори дунёга очилмоқда: халқаро конференцияда нималар ҳақида сўз борди?
- Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда
- Давлат улуши мавжуд барча корхоналар хусусийлаштирилади
- ОТБ вице-президенти: Айни пайтда Ўзбекистонда корпоратив облигациялар ва қимматли қоғозлар бозори саёз
- Сунатулла Бекенов: «Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлигини фақат капитал бозори баҳолай олади»
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025