Вазнсизлик фазогирлар қонини орқага оқишга мажбур қилгани аниқланди
Олимлар баъзи фазогирларнинг веналаридан биридаги қон одатдагидек миядан юракка эмас, аксинча йўналишда оқишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари JAMA Network Open нашрида эълон қилинган.
Олимлар тадқиқ қилинган 11 фазогирдан 2 нафарида чап ички бўйин венасида қоннинг тескари оқишини қайд қилишган. Ушбу томир миядан қон оқиб чиқадиган иккита йирик томирдан бири ҳисобланади. Мутахассислар буни Халқаро коинот станциясидаги вазнсизлик билан боғлашган.
Олимларнинг фикрича, бу ХКСдаги вазнсизлик сабабли юз берган. Бундай шароитларда ички органлар жойидан қўзғалиб, венани пастдан сиқиши мумкин ва бу қоннинг қисман орқа йўналишда оқишга мажбур қилади.
Ердаги шароитларда бундай ҳолат ўсимта мавжудлиги вақтида кузатилиши мумкин. Бунда ўсимта венани ичдан босади.
Бундан ташқари, фазогирлардан бирининг венасида қон қуйқаси аниқланган. Бундай қуйқа ўпкага тушса, ўлимга олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида фазогир қонни суюлтирувчи воситаларни қабул қилишни бошлаган. Таъкидланишича, ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Мавзуга оид
09:49 / 22.05.2024
Минглаб британияликларга қон қуйишда юқтирилган касалликлар учун товон пули тўланади
14:43 / 25.04.2024
Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди
18:56 / 29.09.2023
Хусусий секторга қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлашга рухсат берилади
08:02 / 15.07.2023