Light | 20:55 / 20.11.2019
34219
2 дақиқада ўқилади

30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси кўрсатилди (видео)

Хитойлик трансплантолог-жарроҳлар 30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси қандай кўринишда бўлишини кўрсатишди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди. 

Ушбу ўпка видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, 25 млндан кўпроқ намойиш тўплаган. Фойдаланувчилар видеони “ барча замонларнинг тамакига қарши энг яхши рекламаси” деб аташган. 

Ушбу ўпка 52 ёшли эркакка тегишли бўлиб, у ўз органларини бошқаларга хайрия қилган. У ўлимигача компьютер томографиясидан ўтмаган, шу сабабли жарроҳлар унинг ўпкаси қандай ҳолатдалигини уни чиқариб олишгандан кейингина билишган. Аниқланишича, ўпка кўчириб ўтказиш учун мутлақо яроқсиз ҳолатда бўлган. Видеода ўпка қора қатрон билан қопланганини кўриш мумкин.

“Мамлакатдаги аксарият тамаки чекувчиларнинг ўпкалари шундай кўринишдадир. Бунга бир қаранг, бундан кейин ҳам тамаки чекишга журъат эта оласизми?”, деб ёзган шифокорлардан бири.

Мавзуга оид