Фан-техника | 21:56 / 20.11.2019
6075
2 дақиқада ўқилади

Австралияда ҳар қандай турдаги пластикни қайта ишловчи ускуна ихтиро қилинди   

Австралиялик олимлар ҳар қандай турдаги пластикни қайта қўллашга яроқли қила оладиган технологияни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.  

Фото: ABC

Технология Лен Хамфриз ва Сидней университети профессори Томас Машмейер томонидан яратилган. Олимларнинг таъкидлашича, янги технология ҳар қандай, жумладан қайта ишланиши технологияси бўлмаган пластикни ҳам қайта ишлашга имкон беради.

Олимлар томонидан яратилган қурилма – каталитик гидротермал реактор (Cat-HTR) пластикнинг сифатини қайноқ сув ва юқори босимда молекуляр даражада ўзгартиради. “Реактор пластмассани суюқ ҳолатга келтиради, сўнгра ундан битум, бензин ёки турли пластмасса буюмлар олиш мумкин”, деб айтган Лен Хамфриз. Янги технология анъанавий қайта ишлашдан фарқли, пластмассаларни ранги ва тури бўйича ажратишни талаб қилмайди. Реактор сут учун картон қутидан бошлаб гидрокостюмларгача барча нарсани қайта ишлаши мумкин.

Лен Хамфриз

Таъкидланишича, технология синовдан ўтган ва бутун дунёда татбиқ қилиш учун тайёр.

Хамфризнинг айтишича, австралияликлар ҳар йили 3,5 млн тонна пластикни чиқиндига ташлашади, ундан бор-йўғи 10 фоизи қайта ишланади. Янга ишланма эса пластик билан ифлосланишга қарши курашда сезиларли ёрдам бериши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид