Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Тошкент вилоятидаги колонияда содир этилган жиноят ҳақида хабар берди
Тошкент вилоятидаги колонияда жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025